Жаҳон | 10:10 / 16.09.2016
8377
2 дақиқада ўқилади

ЕИ ўз армиясини ташкил этиши мумкин

Европанинг қатор ОАВ ва Брюсселдаги дипломатик манбаларнинг маълумотларига кўра, ЕИ етакчиларининг Братислава саммити доирасида бўлиб ўтажак норасмий учрашувида турли масалалардан ташқари ЕИ армиясини ташкил этиш имкониятини муҳокама этишади. Франция ва Германия ушбу ташаббусни илгари сурган.

"Бу масала ҳам давлат ва ҳукумат раҳбарларининг диққат марказида бўлади. Айниқса, Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкернинг мудофаа соҳасидаги қатор ечимларни Европарламентдаги чиқишида илгари сургач, долзарб мавзуга айланди", - дея мулоҳазасини билдирган дипломатик манба. 

Аввалроқ, Le Figaro газетаси ёзганидек, Франция ва Германия мудофаа вазирлари ЕИ ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Федерике Могеринига Британия иттифоқ таркибидан чиқиши муносабати билан ЕИнинг умумий мудофаа сиёсатини тубдан ўзгартириш таклифини билдиришган. Кейинроқ, Еврокомиссия раҳбари Европарламентдаги чиқишида иттифоқ "мудофаа тадқиқотларини олиб бориш мақсадида ўз жамғармасини ташкил этиши ва мудофаа салоҳиятини таъминлаш учун сармоялар ажратилиши"ни билдирган эди. 

Мавзуга оид