Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон раҳбари ҳукумат олдига президентлик сайловларига тайёргарлик кўриш вазифасини қўйди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳукуматга президентлик сайловларига тайёргарлик кўра бошлашни буюрди. Бу ҳақида маҳаллий ОАВ маълум қилди.
Манбага кўра, давлат раҳбари Вазирлар маҳкамаси ва Давлат хавфсизлик кенгашининг ҳамкорликдаги мажлисида ҳукумат олдига ана шундай вазифа қўйган.
"Ушбу муҳим ижтимоий-сиёсий ҳодиса кенг демократик ва муқобиллик асосда, бир неча номзодлар иштирокида юқори даражада ўтиши керак", - деди Бердимуҳаммедов.
Туркманистонда президентлик сайловлари охирги марта 2012 йилнинг февралида бўлиб ўтган. Ўшанда Гурбангули Бердимуҳаммедов иккинчи муддатга президент этиб сайланган эди. Туркманистон давлат раҳбарининг кейинги сайловлари 2017 йилнинг февралида бўлиб ўтиши керак.
Бундан аввал Туркманистон парламенти Оқсоқоллар кенгаши мажлисида мамлакатнинг янги конституциясини қабул қилди, у президентлик ваколати муддатини 5 йилдан 7 йилгача узайтириш имконини беради.
Мавзуга оид
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026
Эрондаги ўзбекистонликларга Туркманистон орқали чиқишга кўмаклашилади
22:48 / 15.02.2026