Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яценюк Россия Давлат думаси сайловлари борасида Олий радага мурожаат қилди
Украинанинг «Халқ фронти» фракцияси Олий радада Россия давлат думаси учун бўлиб ўтган сайлов натижаларини тан олмаслик бўйича муҳокамаларни ташкил этишни режалаштирмоқда, дея маълум қилган партия етакчиси, Украинанинг собиқ бош вазири Арсений Яценюк.
«Парламент аъзолари ва соҳа қўмитасига зудлик билан тўпланиб, РФ Давлат думаси учун бўлиб ўтган сайлов натижаларини ноқонуний деб топиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини муҳокама этиш, уни қабул қилиш ва шу муносабат билан баёнот бериш юзасидан мурожаат қиламиз», — дея Яценюк сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.
У, Украина Олий радаси мазкур мурожаатни 20 сентябрда куриб чиқишни бошлашига умид билдирган.
Аввалроқ, Украина ҳукумати ўз ҳудудидаги Россия дипломатик миссияларида овоз бериш жараёнини ташкил этишни тақиқлаган эди. Шунга қарамай, Украинада 369 нафар россиялик Давлат думаси учун сайловда овоз берган.
Россиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсмени Татьяна Москалькованинг сўзларига кўра, Украина Давлат думаси учун сайловларда инсон ҳуқуқлари бузилган дунёнинг ягона мамлакати бўлган.
Хусусан, 18 сентябрь куни «Правий сектор» аъзолари Россиянинг Одесса шаҳридаги бош консуллигига кираверишни тўсиб қўйиш билан россияликларнинг Давлат думаси учун овоз беришда қатнашишларига тўсқинлик қилишган. Шундай ҳолат Киевда ҳам кузатилган.
Мавзуга оид
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026