Жаҳон | 18:12 / 19.09.2016
13615
1 дақиқада ўқилади

Алмазбек Атамбаев Нью-Йоркка учиб кетди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Нью-Йорк шаҳрига ишчи ташриф билан жўнаб кетди. У БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессиясида иштирок этади.

Қирғизистон президентининг сиёсий ахборотлар бўлими хабарига кўра, ташриф вақтида давлат раҳбари сессиянинг дебатлар қисмида чиқиш қилади, БМТ Бош котиби Пан Ги Мун ҳамда Очиқ жамият институти асосчиси, филантроп Жорж Сорос билан икки томонлама учрашувлар ўтказилади.

Алмазбек Атамбаев Нью-Йоркда АҚШдаги қатор йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашишни режалаштирган.

Мавзуга оид