Жаҳон | 17:08 / 21.09.2016
7479
1 дақиқада ўқилади

Дамашқ яқинида Сурия самолёти қулаб тушди

Сурия ҳарбий самолёти Дамашқ шаҳри яқинида қулаб тушган. Бу ҳақда Syrian Observatory for Human Rights хабар тарқатган.

Мониторинг марказидагиларнинг қайд этишича, самолёт уриб туширилгани ёки техник носозлик туфайли қулагани аниқлаштирилмаган.

Reuters агентлиги хабарига кўра эса, ИШИД жангарилари бу самолёт ҳалокати учун жавобгарликни зиммасига олган.

Маҳаллий нашрларда ёзилишича, самолёт учувчиси муваффақиятли катапульта қилинган.

18 сентябрь куни ҳам Дайр-аз-Зор шаҳри яқинида суриялик ҳарбийлар самолёти ҳалокатга учраган, бу самолёт учувчиси ҳалок бўлганди. Бу ҳодиса учун ҳам жавобгарлик ИШИД зиммасига юкланган.

Мавзуга оид