Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муҳандис Эрондан Буюк Британияга авторикшада етиб борди
Келиб чиқиши ҳинд бўлган австралиялик муҳандис Эрондан Буюк Британияга қуёш батареясида ҳаракатланувчи авторикшада етиб борди, деб ёзмоқда Indiatimes портали.
Навин Рабелли 10 минг километрлар масофани ортда қолдириш учун 7 ой саёҳат қилган. У, февраль ойида йўлга чиқиб, Туркия, Болгария, Сербия, Австрия, Швейцария, Германия ва Францияни ортда қолдириб, Бирлашган Қиролликка етиб келган. Париж яқинида Рабеллининг паспорти ва ҳамёнини ўғирлашган бўлса-да, у саёҳатини давом эттира олган.

Рабеллининг айтишича, у электр ва қуёш батареяларида юрадиган машиналарнинг кенг имкониятларига эътибор қаратиш мақсадида шундай йўл тутган.
Мавзуга оид
08:40 / 10.07.2026
1000 метрли Jeddah Tower: бош муҳандис энг қийин вазифани очиқлади
18:49 / 09.07.2026
BYD Ўзбекистонда тезкор қувватлаш станциялари тармоғини қуради
08:22 / 26.06.2026
Европада электромобилларни энг кўп қайси мамлакатлар харид қилмоқда?
08:33 / 25.06.2026