Жаҳон | 15:10 / 23.09.2016
5003
1 дақиқада ўқилади
Америкалик конгрессмен Шарлоттдаги намойишлар сабабини тушунтирди
Республикачилар партиясидан АҚШ конгрессмени Роберт Питтенжернинг айтишича, Шарлоттдаги намойишларга сабаб оқ танлиларга бўлган нафратдир.
«Улар (афроамерикаликлар) онги остидаги хафагарчилик бу – адоват, ғазабдир; улар оқ танлиларни ёмон кўришади, чунки оқ танлилар – омадли инсонлардир, улар эса – йўқ», – деди конгрессмен BBC Newsnight нашри билан бўлган интервьюда.
Эслатиб ўтамиз, Шимолий Каролина штатида полиция ходими афроамерикаликни отиб ташлагандан сўнг, намойишлар бошланиб кетди. Воқеа 20 сентябрь тунда содир бўлди. Намойишлар ҳамон давом этаётгани сабаб, Шарлотт шаҳрида комендантлик соати жорий қилинди.