Жаҳон | 15:27 / 23.09.2016
10237
1 дақиқада ўқилади
Эрдўған: АҚШ курдларга қурол етказиб бераяпти
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШни Сурия шимолидаги курдларга қурол-аслаҳа етказиб беришда айблади, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.
«Уч кун аввал, Америка ушбу террорчи гуруҳлари учун Кобанига икки марта қурол етказиб берган», —деган Эрдўған, 21 сентябрь куни АҚШ вице-президенти Жо Байден билан учрашувида ушбу масалани ўртага ташлаганини қўшимча қилар экан. Байден ўз навбатида, бу ҳолатдан хабари йўқлигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, курдлар ва Туркия ҳукумат кучлари ўртасидаги вазият 2015 йил июлида таранглашган эди. Умуман, мамлакат қуролли кучлари баёнотига кўра, охирги вақтларда 700га яқин исёнчи ўлдирилган.
Мавзуга оид
02:48
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
21:46 / 05.11.2024
«Трамп президент бўлса, Яқин Шарқдаги вазият қийинлашади» — Камолиддин Раббимов
18:53 / 05.11.2024