Жаҳон | 14:21 / 23.09.2016
3724
1 дақиқада ўқилади

Шарлоттда полиция намойишчиларга нисбатан кўздан ёш чиқарувчи газдан фойдаланди

АҚШнинг Шарлоттда шаҳри полицияси қора танли фуқаро ўлимидан сўнг уч кундан бери бўлаётган норозиликлар вақтида кўздан ёш чиқарувчи газдан фойдаланди. Бу ҳақда “Франс Пресс” хабар бермоқда.

Агентлик маълумотига кўра, намойишчилар шаҳарнинг бош кўчасини тўсиб қўйишган. Полиция кўздан ёш чиқарувчи газ ва резинли ўқлардан фойдаланишганда улар қочишни бошлаган.

Аввалроқ Шарлоттда комендантлик соати жорий этилгани ҳақида хабар берилган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид