Германиянинг Дрезден шаҳрида 27 сентябрга ўтар кечаси 2 марта портлаш содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълум қилган.
Маълум қилинишича, портлашлар масжид ва конференц-марказ олдида содир бўлган. Жабрланганлар йўқлиги айтилган.
Айни вақтда шаҳарнинг барча масжидларида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
Дрезден шаҳри полицияси бошлиғи Хорст Кретцшмарнинг айтишича, бу ҳужумларга ҳасадгўйлик сабаб бўлган.
















