Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
MH17 рейси бўйича халқаро тергов гуруҳи иши 2018 йилга қадар узайтирилди
Нидерландия бош прокуратураси 2014 йилнинг июлида Донбассда рўй берган MH17 рейси авиаҳалокати сабабларини ўрганишга доир тергов иши қачонгача давом этиши ҳақида аниқ маълумот бера олмайди. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар берди.
Нидерландия бош прокурори Фред Вестербекенинг сўзларига кўра, Халқаро тергов гуруҳи (JIT) MH17 рейсига доир ишини 2018 йилга қадар узайтириши маълум бўлди.
"Тергов иши қанча давом этишини аниқ айта олмайман, бу ҳар хил омиллар, терговнинг бориши, гувоҳларнинг маълумот тўплашига боғлиқ", - деди у журналистларга.
MH17 рейси авиаҳалокати 2014 йилнинг 17 июлида рўй берган. Амстердамдан Куала-Лумпурга парвоз қилаётган Малайзия авиалиниясига тегишли бўлган самолётнинг қулаши натижасида 298 нафар киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
21:35 / 15.06.2026
Россияда Ту-22М3 бомбардимончиси ҳалокатга учради
23:05 / 14.06.2026