VW машинани бошқариш учун сенсор панелга патент олди
Volkswagen компанияси Европа патент бюросида сенсор панелни рўйхатдан ўтказди. Ҳайдовчи унинг ёрдамида автопилотни бошқариши мумкин. Рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза 2015 йилда топширилган, бироқ ОАВ энди бунга эътибор қаратган.
Патентда кўрсатилишича, узатмалар қутиси дастагида ўрнатилган тачпад ёрдамида ҳайдовчи автопилот хабарига тезроқ эътибор бериши мумкин. Бироқ, келгусида бундай экранни автомобиль салонининг исталган қисмида ўрнатса бўлади.
Автопилот йўлдаги вазият юзасидан ҳайдовчини хабардор қилади ва бир неча ечимни таклиф этади. Ҳайдовчи тачпад ёрдамида улардан бирини танлайди.
Масалан, агар автопилот олдинда кетаётган автомобилни «кўрса», муқобил бошқарув тизими машинани қувиб ўтиш ёки йўл қисмида қолишни тавсия қилади. Ҳайдовчи эса, йўлакни ўзгартириш учун бармоғини тачпад юзасида юқорига силжитса бас. Автомобиль қувиб ўтишни бошлайди.
Мавзуга оид
20:31 / 13.11.2024
Volkswagen Tesla’нинг рақобатчиси билан 5,8 млрд долларлик битим имзолади
22:16 / 28.10.2024
Volkswagen Германиядаги камида учта заводини ёпади
19:02 / 16.10.2024
Россиянинг бир қатор ҳудудларда мигрантлар меҳнатига янги чекловлар ўрнатилди
08:30 / 26.09.2024