Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кашмирдаги Ҳиндистон ва Покистон чегарасида ўт очилди
Ҳиндистон армияси Кашмирда “жарроҳлик зарбалари” сериясини берди, деб маълум қилган мамлакат ҳарбий қўмондонлик вакили. Унинг сўзларига кўра, бу жангариларнинг Покистон томонидан қиладиган режалаштирилган ҳужумларининг олдини олиш мақсадида амалга оширилган.
Покистонда эса, чегарада қуролли ҳодиса юз бергани маълум қилинган.
Ҳинд маълумотларига кўра, Покистон армияси ўт очишни тўхтатиш режимини бузган ва назорат линияси бўйлаб ўт очган. Покистон телевидениеси эса Ҳиндистон томонидан “сабабсиз ўт очишлар” бўлганлигини маълум қилган.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Кашмирдаги отишмалар сабаб зудлик билан ҳукумат йиғилиши чақирган.
Маълумот учун, 1947 йилдан бери Кашмир масаласида Ҳиндистон ва Покистон ўртасида зиддият кечади. Жамму ва Кашмир штатининг маълум бир ҳудудига Хитой ҳам даъво қилади.
Мавзуга оид
08:49 / 18.06.2026
Покистон: Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очади
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
17:54 / 10.06.2026