Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий разведка бошқармаси Россия билан умумий ишларга эга бўлмасликка чақирди
АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Жон Бреннан Россия бир қатор соҳаларда АҚШнинг душмани ҳисобланишини айтди ва Россия билан биргаликда ишлашни рад этишга чақирди. Бу ҳақда Бреннаннинг CNN телеканалига берган интервьюсига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Фикримча, биз улар (Россия – таҳр.) айтаётган баъзи нарсаларга ишонишимиз ва улар шуғулланмоқчи бўлган бирор нарсадан воз кечишимиз борасида эҳтиёткор бўлишимиз лозим", деб айтди Бреннан.
МРБ директори Россия кўп жиҳатдан, жумладан ташқи сиёсат ва киберсоҳада АҚШнинг душмани ҳисобланишини айтди. У Москвани "ташқи сиёсатда тажовузкорлик амалга ошираётганликда" айблади.
Бреннан буни АҚШ давлат департаменти расмий вакили Жон Кирби Россия гўёки Сурияда зўравонликлар амалга ошираётгани ва тинчлик ўрнатилишига кўмак бермаётгани ҳақидаги сўзларидан кейин айтди.
Кирби "агар Россия ҳарбий-коинот кучлари Сурия ҳудудидан олиб чиқилмаса, унда янада кўпроқ рус самолётлари уриб туширилиши" билан таҳдид қилган.
Мавзуга оид
09:49 / 24.04.2026
Мадуронинг ағдарилишидан 400 минг доллар ишлаб олган АҚШ Махсус кучлари ҳарбийси қўлга олинди
08:50 / 24.04.2026
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
12:03 / 23.04.2026
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
23:38 / 22.04.2026