Спорт | 12:33 / 06.10.2016
6090
1 дақиқада ўқилади

Месси қачон майдонга қайтиши маълум бўлди

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси мушакларидаги жароҳатидан даволанишда давом этмоқда. 5 октябрь куни аргентиналик футболчи майдонда илк машғулотни ўтказган. 

Marca маълумотига кўра, футболчи индивидуал дастур асосида шуғулланмоқда.

Месси ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 3-турида «Манчестер Сити»га қарши 19 октябрь куни ўтказиладиган ўйинда иштирок этиши кутилмоқда. 15 октябрь куни Испания чемпионати доирасида «Депортиво»га қарши ўйинни эса ўтказиб юбориши аниқлиги айтилган.

Мавзуга оид