АҚШ янги атом бомбаларни синовдан ўтказди

Фото: © AP
АҚШлик ҳарбийлар B61 сериясидаги иккита янги атом бомбани синовдан муваффақиятли ўтказишди.
АҚШ энергетика вазирлиги ҳузуридаги Ядровий хавфсизлик миллий бошқармасининг маълум қилишича, жанговар зарядсиз бўлган иккита модернизацияланган бошқарилувчи B61-7 ва B61-11 атом бомбалари Невада штатидаги полигонда синовдан ўтказилган. Бомбалар B-2A Spirit стратегик бомбардимончи самолётларидан ташланган.
АҚШ августда B61-12 туридаги атом бомбаларнинг янги версиясини такомиллаштиришнинг якуний босқичига ўтишини маълум қилганди. Бу бомбалар 2020 йилдан серияли тарзда ишлаб чиқарилади.
Аввалроқ Россия мудофаа вазирлигида бу бомбаларнинг синови иғвогарлик деб аталган ва ўз ядровий арсеналини модернизация қилаётган АҚШнинг ҳаракатлари Вашингтоннинг буткул ядровий қуролсизланишга интилиши ҳақидаги гапларига зид эканлиги таъкидлаб ўтилган.
Мавзуга оид

21:59
АҚШда бир неча ҳафта олдин вафот этган аёлнинг фарзанди туғилди

21:35
Трамп Эронга «сўнгги ултиматум» қўйди ва Путиннинг воситачилигини рад этди

18:25
Хоминаий агар АҚШ ҳарбий можарога аралашса «муқаррар жавоб» билан таҳдид қилди

15:00