Гаитида "Мэттью" бўрони қурбонлари сони минггача етди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Аввалроқ қурбонлар сони 877 киши эканлиги маълум қилинтганди.
АҚШ бўронларни кузатиш миллий маркази 9 октябрда бўроннинг пост-тропик циклонгача заифлашганини маълум қилди.
Бўрон 2007 йилдан бери Атлантика океанида юз берган энг кучли бўрон бўлди. Айни вақтда у АҚШнинг жануби-шарқий соҳилбўйи ҳудуди бўйлаб ўтмоқда. Охирги маълумотларга кўра, АҚШда табиий офатдан 18 киши ҳалок бўлди.
















