Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған: АҚШ ИШИДга қурол етказиб бермоқда
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ президентлиги учун Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтонни, унинг Суриядаги курд бўлинмаларига қурол беришни маъқуллагани учун танқид қилди.
"Клинтон хоним бундай баёнот бермаслиги керак", - деган Эрдўған маҳаллий суд вакиллари билан Анқара шаҳрида ўтказган учрашувида.
Клинтон 9 октябрь куни Сент-Луис шаҳрида республикачилар номзоди Дональд Трамп билан ўтказган телебаҳсларида Суриядаги Демократик иттифоқ партиясининг бўлинмаларини қуроллантириш фикрини билдирган эди. Анқара маъмурияти бу партияни террорчилик ташкилоти деб ҳисоблайди.
"Террорчилар билан ўйнашиш – олов билан ўйнаш кабидир. Олов бизни айланиб ўтган билан бошқаларни аяб ўтирмайди", - деган Эрдўған.
Туркия етакчиси, шунингдек, АҚШни Демократик иттифоқ ҳамда ИШИДга қурол етказиб бераётганликда айблади.
"АҚШ Суриядаги террорчилик гуруҳларга қурол етказиб бераяпти. Ярмини Демократик иттифоқ партиясига, ярмини ИШИДга тақдим этмоқда", -дея таъкидлаган Туркия раҳбари.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
09:45 / 13.06.2026