Жамият | 08:31 / 15.10.2016
31472
1 дақиқада ўқилади

АҚШда бир ёшлик сиам эгизаклари муваффақиятли ажратилди

Нью-Йоркнинг Бронкс клиникаси жарроҳлари боши билан чатишиб кетган сиам эгизакларини муваффақиятли ажратишди. Жарроҳлик операцияси 16 соат давом этган, сўнгра бош чаноқларининг тикланиши учун яна 8 соат талаб этилган. Бу ҳақда хориж ОАВ маълум қилмоқда.    

Жейдон ва Эниас исмли ўғил эгизаклар онаси Николь Макдональд фейсбукда операция муваффақиятли ўтганини маълум қилган. Жейдон тикланиш бўлимига ўтказилган, операцияси 5 соат кечроқ якунланган Эниас ҳали ҳам шифокорлар назоратида жонлантириш бўлимида қолмоқда.

Болаларнинг онаси фарзандларининг тикланиши оғир кечиши ва узоқ давом этиши мумкинлигидан хавотирланмоқда. 

Операцияга сиам эгизакларини ажратиш бўйича катта тажрибага эга бўлган жарроҳ Жеймс Гудрих бошчилик қилган. Бу эгизаклар у ажратган 7-сиам эгизаклари бўлди.

Суратлар: Мақола қаҳрамонининг ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифаси

Мавзуга оид