Ҳар куни ойнаи жаҳон орқали дунёнинг турли мамлакатларида рўй бераётган даҳшатли ва аянчли янгиликлардан хабардор бўламиз. Бугунги кунда саёҳатларни эҳтиёт бўлиб режалаштирган маъқул, ҳозир муносиб дам олиш ўрнига бирор бир муаммога йўлиқиш хавфи жуда баланд. Айнан шу мақсадда Иқтисодиёт ва тинчлик институти мустақил ташкилоти ҳар йили дунёнинг нисбатан энг хавфсиз мамлакатлари рўйхатини тузади. Don't panic нашри ана шу мамлакатлар рейтингини тақдим этди.
Словения

Охирги 10-ўринда Словения мамлакати қайд қилинган. Кичик ички низолар давлатни полициядан кўпроқ фойдаланишга мажбур қилмоқда, бу эса сайёҳларга ўзларини нисбатан хавфсиз ҳис қилишларига имкон беради.
Япония

Собиқ Осиё йўлбарсининг ҳозирда дунёнинг энг тинч ва хавфсиз мамлакатларидан бири ҳисобланишига ишониш қийин. Қотилликнинг кам содир бўлиши, қурол олиб юришга нисбатан жорий қилинган тақиқ ва японларнинг туғма хотиржамлиги бу мамлакатни хорижий сайёҳлар учун энг қулай масканлардан бирига айлантиради.
Канада

Канада, ҳойнаҳой, ҳуқуқбузарликлар содир этиш учун ҳаддан зиёд совуқлик қилса керак. Бу катта, кучли ва ишончли давлат тинч яшаш ва ўз хоҳишига кўра дарахт чопишни истовчилар учун мос келади.
Швейцария

Ташқи сиёсатдаги бетарафлик Швейцариянинг сайёранинг энг тинч мамлакатларидан бири сифатида эътироф этилишига сабаб бўлди. Бу ерда яхши яшаш учун шунчаки жиноятга қўл урмай, ишласангиз бас.
Чехия

Чехия аста-секинлик билан, лекин тўғри йўналишда яхши ҳаёт сари илдамламоқда. Сайёҳларнинг кўплиги полиция ва махсус хизматларни сергак қилади: бу ерда баъзи мамлакатларга нисбатан камроқ жиноят содир этилади ва шу боис у саёҳат учун қулай ўлка ҳисобланади.














