Фан-техника | 11:17 / 18.10.2016
8355
1 дақиқада ўқилади

Дубайда биринчи робот-полициячи иш бошлайди

Фото: arabianbusiness.com

Дубай полицияси 2017 йилда биринчи робот-полициячи ўз ишини бошлаши ҳақида эълон қилди. Бу ҳақида амирлик шаҳрининг Dubai Media Office матбуот маркази хабар берди

Ҳозирча бу борада батафсил маълумот берилмади. 

Бундан аввал Дубай полицияси 4 йил ичида робот ходимларини ишга тушириши тўғрисида айтилганди. Ўшанда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари роботларнинг "муайян вазиятларда" оддий полициячи каби хизмат кўрсата олиши мумкинлигини таъкидлашганди. 

Ўтган йили Дубай полицияси бошқа хай-тек технологияси - Google Glass'ни ишга туширганди. Унинг ёрдамида патрул полициячилар рўйхатдан ўтказилган рақамлар бўйича йўллардаги қоидабузарларни осонликча аниқлашлари мумкин. 

Мавзуга оид