Бомбадирмон қилингани тўғрисидаги хабар мудофаа вазирлигига тунги соат 3:00 атрофида келиб тушган. Бу ҳақда Африн шаҳри маҳаллий кенгаши вакили маълум қилган. Мазкур ҳаво зарбаси оқибатида 6 нафар тинч аҳоли вакили қурбон бўлган, яна 4 нафари яраланган. Иккита тураржой биноси вайрон қилинган. 

«Россия ҲКК ёки Сурия ҲҲК самолётлари бу минтақада йўқ эди. 18 октябр тунда Хассажек туманида халқаро коалиция самолётлари махсус амалиёт ўтказган. Ҳавони назорат қилиш ускуналари бу вақтда Бельгия қироллиги ҲҲКнинг иккита F-16 самолётини қайд этган», — дейилади ҳужжатда.