Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бокс бўйича Улан-Баторда ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон вакиллари 11 медални қўлга киритишди
Фото: olympicboxing.uz
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда тўрттадан олтин ва кумуш, уч бронза медални қўлга кириди.
Мусобақада Ўзбекистоннинг иқтидорли спортчиларидан Исроил Мадримов, Абдулхай Шораҳматов, хотин-қизлар ўртасида Турсуной Раҳимова ҳамда Мафтуна Мелиева ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритган бўлса, финалга қадар бўлган жангларда ғалаба қозонган Нодир Мирзааҳмедов, Аброр Қодиров, Фазлиддин Мелибоев, Шаҳноза Низомова кумуш медаль билан тақдирланди.
Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Элнур Абдураимов, Зуҳриддин Маҳкамов ва Дилноза Одилжонова учинчи ўринни эгаллади.
Мавзуга оид
13:25 / 23.02.2026
Ўзбекистон–АҚШ туристик алмашинуви: январ ойи кўрсаткичлари эълон қилинди
10:01 / 22.02.2026
Бектемир Мелиқўзиев рақибини техник нокаутга учратди
19:10 / 21.02.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўл ташувлари ҳажмини оширади
15:21 / 20.02.2026