Жаҳон | 07:55 / 25.10.2016
13549
1 дақиқада ўқилади

ЕИ қароридан сўнг беш давлат Россияга қарши санкцияларни узайтирди

Фото: EPA

Европа Иттифоқи қароридан сўнг беш давлат, жумладан Украина ҳам Россияга қарши жазо чораларини узайтиришни маъқуллади. Бу ҳақда ЕИ Кенгаши сайти хабар қилмоқда

«ЕИ аъзолигига номзод мамлакатлар Черногория ва Албания, Эркин савдо Европа уюшмаси мамлакатлари Лихтенштейн ва Норвегия, Европа иқтисодий ҳудуди аъзолари ҳамда Украина Кенгаш қарорини қўллаб-қувватлашди», — дейилади ҳужжатда. 

Шундай қилиб, ушбу мамлакатлар ЕИ Кенгашининг жорий йил сентябрь ойидаги Россияга қарши санкцияларни 2017 йил 15 мартигача узайтириш қарорига қўшилган.  Ҳужжатда қайд этилишича, ЕИ бу қарорни олқишлаши таъкидланади. 

Қайд этилишича, ЕИнинг охирги саммитида Россияга нисбатан янги жазо чоралари қабул қилинмаган эди, Италия бош вазири Маттео Ренци бунга асосий қаршиликни кўрсатганди.


 

Мавзуга оид