Германия Литванинг Россиянинг Калининград вилояти билан чегарадош қисмидаги НАТО базасига «Леопард-2» русумли танкларини йўллайди. Бу ҳақда ГФР Мудофаа вазирли матбуот хизмати вакили Томас Фрю маълум қилган.
«Ҳақиқатдан танкларни юбориш ҳақидаги қарор мавжуд. Лекин қанча миқдордаги танкларни жўнатиш аниқ эмас», — дея Фрюнинг сўзларини келтирган ТАСС.
Унинг сўзларига кўра, танклардан ҳарбий машғулотлар ўтказишда фойдаланилади.
ГФР мудофаа вазирлиги вакилининг қайд этишича, танкларни жўнатишдан асосий мақсад — «мавжудликни кўрсатиш».
















