Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tesla Motors қуёш батареяси ўрнатилган томни намойиш этди
Tesla Motors компанияси бош директори Илон Маск қуёш батареяси ўрнатилган тайёр томни намойиш этди, деб ёзмоқда Business Insider нашри.
Қайд этилишича, батареялар шунчалик томга мосланганки, уларнинг борлиги деярли сезилмайди. Компания томларнинг тўрт хил намунасини таклиф этмоқда. Шиферли, черепицали, нақшли шиша ва шишали плиткалардан ясалган томлар мижозларга етказиб берилиши мумкин.
Маскнинг сўзларига кўра, ушбу том уйни 100 фоиз қайта тикланувчи энергия билан таъминлай олади.
Бундан ташқари, компания энергияни тўпловчи қурилманинг такомиллаштирилган Powerwall 2 русумини намойиш этган.
Мавзуга оид
08:17 / 01.06.2026
Маск: АҚШ армияси Starlinkʼни камикадзе дронларда қўллаган
23:39 / 18.05.2026
Илон Маск судда OpenAI раҳбари Сэм Алтманга ютқазди
18:31 / 25.04.2026
Tesla рулсиз ва тепкисиз Cybercab автомобилини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади
22:36 / 10.03.2026