Жангарилар Ҳалабни ўққа тутишни кучайтирмоқда: 15 киши ҳалок бўлган
Жангарилар Суриянинг Ҳалаб шаҳри аҳоли тураржой мавзеларини ўққа тутишни бир неча марта кучайтиришди. Бунинг оқибатида 15 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлиб, 150дан ортиқ одам тан жароҳати олган. Бу ҳақда САРдаги душман томонларни яраштириш Маркази хабарида маълум қилинган.
Россия ҳарбийларининг маълумотларига кўра, ўтган бир кун ичида шаҳар бўйлаб 100дан ортиқ снаряд портлаган.
28 октябрда Ҳалабнинг 8та туманига артиллерия зарбалари берилган. Жангарилар портловчи моддалар тўлдирилган газ баллонлари, қўлбола миналар ва бошқарилмайдиган снарядлардан фойдаланишяпти. Улар бевосита мактаблар, шифохона ва ижтимоий иншоотларга зарар келтиришга уринишмоқда.
Ҳалабнинг марказий шифохонаси тўлиб кетгани хабар қилинаяпти. Жонлантириш ва жарроҳлик амалиёти ўтказиладиган хоналар бўш эмаслиги айтилаяпти.
Жангариларнинг Ҳалабдаги бошланғич мактабни ўққа тутишлари оқибатида 3 нафар ўқувчи ҳалок бўлиб, 9 нафари яралангани хабар қилинган эди.