Ливан парламенти давлат раҳбари лавозимига генерал Мишель Аунни сайлади, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги. Аун номзодини 128 нафар депутатдан 65 нафари қўллаб-қувватлаган.

Мишель Аун — 81 ёшли католик-маронит бўлиб, у Францияда ҳарбий таълим олган, 4та тилни мукаммал эгаллаган.














