Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Олмаота мергани"га ўлим жазоси тайинланди
Фото: Informburo.kz
Олмаота шаҳри жиноий ишлар бўйича махсус туманлараро суди Руслан Кулекбаевга олий жазо тайинлади. У Олмаота шаҳрида шу йилнинг июль ойида содир этган террорчилик ҳаракати учун ўлим жазосига лойиқ кўрилган.
Маҳкама қарорини суд мажлисига раислик қилган Ерлан Болатов ўқиб эшиттирган, деб хабар қилмоқда "Интерфакс" агентлиги. Суд ҳукми хавфсизлик чоралари кучайтирилган ҳолда қўриқланаётган тергов изоляторида эълон қилинган.
Кулекбаев Қозоғистон Жиноят кодексининг икки ёки ундан кўп киши ўлдириш, қотилликка уриниш, қароқчилик, қуролни ноқонуний айланмаси, қурол ўғирлаш, автотранспортни ўғирлаш ва ноқонуний озодликдан маҳрум этиш бандлари бўйича айбдор деб топилган.
2016 йил 18 июлда қуролланган эркак Олмаота марказидаги Олмали тумани полиция ходимларига қарата ўқ узгани оқибатида, 10 киши жумладан 8 нафар ҳуқуқ идоралари ходими ҳалок бўлган эди.
Ҳужум қилган шахс ушланган. У икки марта судланган, салафийлик оқими аъзоси 26 ёшли Руслан Кулекбаев экани аниқланган. Руслан қасос олиш мақсадида ушбу жиноятни содир этганини айтган.
Қозоғистонда 2003 йилдан бери ўлим жазосини ижро этишга мораторий жорий этилган бўлиб, олий жазони тайинлаш бекор қилинмаган.
Мавзуга оид
23:02 / 13.01.2026
Прокурорлар Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн учун ўлим жазосини сўради
22:28 / 22.12.2025
Саудия Арабистони бир йил ичида рекорд даражада кўп одамни қатл қилди
18:03 / 11.12.2025
Қирғизистон ўлим жазосини қайтармайди – Конституциявий суд буни тақиқлади
15:18 / 01.12.2025