Жаҳон | 00:17 / 03.11.2016
7408
1 дақиқада ўқилади

Туркия россияликларга мамлакатга ички паспорт билан киришни таклиф қилди

Фото: god.com

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу россиялик сайёҳларни Туркияга жалб қилишнинг янги чораларини таклиф қилди. Жумладан, унинг айтишича, россияликлар Туркияга ички паспортлари, яъни Россия паспортлари билан келишлари мумкин, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ахборот агентлиги. 

"Биз россиялик сайёҳларда ички паспорт билан келиш имконияти бўлишини истаймиз. Бироқ хавфсизлик нуқтаи назаридан бу билан боғлиқ бир қатор чораларни қабул қилиш зарур", деб айтди Човушўғлу. 

Унинг айтишича, айни вақтда бўлғуси сайёҳлик мавсуми режалаштирилмоқда. Туркия 2017 йилда Россиядан сайёҳларнинг анча кўпайишига умид қилмоқда.

Сентябрда Туркия президенти Туркия ва Россия ўртасида чартер авиарейслари қайта йўлга қўйилгандан кейин унинг мамлакатига 60 минг россиялик сайёҳ келганини маълум қилганди.  

 

Мавзуга оид