Туркия бош вазири мухолиф депутатларнинг қўлга олинишига изоҳ берди
Туркия бош вазири Биноли Йилдирим изоҳ бердики, мухолифатдаги Халқлар демократияси партиясининг курдпараст депутатлари жиноий иш бўйича кўрсатма беришдан бўйин товлагани учун ҳибс қилинган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, кимки терроризмнинг ёнини олса, у ўз ҳаракати учун жавоб бермоғи лозим бўлади.
Бу вақтда суд қўлга олинганларнинг бир нечасини терроризмга алоқадорлиги учун ҳибсга олишга кўрсатма берган.
Туркияда Халқлар демократияси партияси аъзоси бўлган 9 депутат қўлга олинди. Улар орасида Зиё Пир, Гулсар Йилдирим ва Халқлар демократияси партияси ҳамраиси ўринбосари Сирри Сурайё Ондер ҳам бор.
Шундан сўнг Германия ТИВга ушбу ҳолат юзасидан туркияликлар элчиси изоҳ бериш учун чақирилганди.
Мавзуга оид
20:37 / 30.05.2021
Турк мафиози жонли бомбами: у YouTube’да эълон қилган шов-шувли видеоларда нималар ҳақида сўз боради?
17:00 / 23.06.2019
Истанбул мэрлиги учун такрорий сайловлар бўлиб ўтмоқда. Эрдўғаннинг сиёсий келажаги натижаларга боғлиқ
14:50 / 05.07.2018
Туркияда фавқулодда ҳолат режими бекор қилинади
20:10 / 13.02.2018