Жамият | 10:51 / 05.11.2016
35329
2 дақиқада ўқилади

128 йилдан сўнг рассом Ван Гог нима сабабдан қулоғини кесгани маълум бўлди

Фото: © Getty Images

Винсент Ван Гог умри давомида уни қўллаб-қувватлаган акаси Теонинг фотиҳаси ҳақида хабар топгач, ўз-ўзини қийнашни бошлаган.

Ёзувчи Мартин Бэйли тарихчиларни қарийб 130 йил давомида қийнаб келган сирни очишга муваффақ бўлди: 1888 йил 23 декабрда рассом Винсент Виллем Ван Гогни ўз қулоғини кесишга нима мажбурлаган? The Guardian хабар қилишича, Бэйли топган ҳужжатлар ўша куни рассом акаси Теонинг унаштирилгани ҳақида мактуб олади.

Авваллари тарихчилар Ван Гог ва унинг қўшниси ҳамда заводдаги ҳамкасби Поль Гогеннинг жанжаллашгани ҳақидаги талқинга ишониб келишган. Унга кўра, тўқнашувдан сўнг рассом ўз хонасига қамалиб, устарани олиб, қулоғини кесиб ташлайди ва уни қоғозга ўраб, фоҳишахонага юборади.

Эртаси куни эса полиция Ван Гогни ўз хонасида қонга беланган чойшаблар орасида ҳушсиз топади.

Ўтган кунги ҳодиса ҳақида рассом ҳеч нимани эслай олмайди. Ван Гогга умумий ақлдан озиш билан ўткир мания ташхиси қўйилади ва уни шифохонага жойлаштиришади. Айнан ўша ер, Сан-Реми-де-Провансда у "Юлдузли кеча" асарини яратади.

Аввалги талқинда тарихчилар Ван Гог акасининг унаштируви ҳақидаги мактубни қулоғини кесганидан бир неча кун ўтгач ўқиганини айтишади. Бироқ Мартин Бэйли "Жануб студияси" янги китобида қайд этишича, рассом мактубни Гоген билан жанжаллашган куни ўқиган. Винсентни ҳам моддий, ҳам маънан қўллаб келган акаси хатга 100 франк солиб, аввал уни рад этган аёл, ниҳоят акасининг хотини бўлишга розилик берганини айтиб ўтади.

Мавзуга оид