Жаҳон | 10:43 / 05.11.2016
9883
2 дақиқада ўқилади

CNN: Хиллари Клинтон ўз тарафдорлари сафига ёшларни жалб қилиш учун машҳур қўшиқчилар хизматидан фойдаланмоқда

Фото: nydailynews.com

АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон машҳур америкалик жуфтлик – қўшиқчи Бейонсе ва унинг турмуш ўртоғи, рэп ижрочи Жей Зини ўз тарафдорлари сафига кўпроқ ёшларни жалб қилиш учун ёллади, деб хабар бермоқда CNN.
      
Дунёга машҳур қўшиқчилар Клинтоннинг Кливленддаги нутқи олдидан ўз қўшиқлари билан "даврани қизитишди". Клинтон бу ерда ўзининг президентлик дастури тезисини тақдим қилди. Маҳаллий аҳолининг айтишича, Клинтон аввал ҳам бу шаҳарга келган, бироқ айнан Бейонсе ва Джей Зининг келиши ҳақидаги хабар залда туманот одам йиғилишига сабаб бўлган.
 
Бейонсе саҳнадан туриб келганларни сайловда иштирок этишга ва ўз номзоди учун овоз беришга чақирди. Клинтоннинг сайловлар бўйича асосий рақиби Дональд Трамп ҳам шу куни Пенсильванияда тарафдорлари олдида нутқ сўзлади, бироқ таъкидланишича, у махсус меҳмонлар"кўмагисиз" ҳам зални лиқ тўлдира олган.
 

Мавзуга оид