2017 йилдан кейин Tesla машиналарини сотиб олганлар қувватлаш станцияларидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлайдилар
АҚШнинг электромобиллар ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси 2017 йилдан ўзи ишлаб чиқарган машина эгаларига компаниянинг қувватлаш станцияларидан бепул фойдаланишни тақдим қилишни тўхтатади. Бу ҳақда компания берган баёнотда айтилган.
Унда таъкидланишича, Tesla автомобилларига 2017 йил январдан кейин буюртма берадиганларга 400 киловатт-соатлик бепул қувватлаш имконини берувчи махсус қарталар тақдим қилинади. Бу қувват 1,5 минг км йўл босиб ўтиш учун етарли бўлади. Бу миқдор тугагандан кейин улар электр қувватлаш станцияларидан фойдаланганлари учун ҳақ тўлашларига тўғри келади. Хизмат нархи ҳозирча маълум қилинмаган.
Tesla автомобилларини жорий йил охиригача сотиб олишга улгурган ҳайдовчилар эса қувватлаш станцияларидан фойдаланганликлари учун ҳақ тўламайдилар.
"Бу дастурнинг қўшимча тафсилотлари кейинроқ маълум қилинади. Қувватлаш нархи вақт ўтиши билан ўзгариб туради ва муайян ҳудуддаги электр энергия нархига боғлиқ бўлади, бироқ бизнинг қувватлаш станцияларимиз фойда олишга қаратилмаган бўлади", деб айтилди компания хабарида. Компанияда қувватлаш учун ҳақ олиниши АҚШ ва бутун дунё бўйлаб қувватлаш станциялари тармоғини кенгайтиришга ва хизматлар сифатини яхшилашга имкон бериши таъкидлаб ўтилди.
Айни вақтда дунёда Tesla’нинг 730 дан кўпроқ қувватлаш станцияси фаолият кўрсатади, уларнинг аксарияти АҚШда жойлашган. Бундай станцияда ярим соат қувват олган машина тахминан 270 км йўл боса олади.
Мавзуга оид
11:23 / 26.12.2024
Дунё электрсиз қолади, сунъий идрок одамлардан ўзиб кетади: Илон Маскнинг 2025 йил учун прогнозлари
20:59 / 20.12.2024
Tesla компанияси носозлик туфайли 700 мингга яқин автомобилини чақириб олади
18:14 / 11.12.2024
“Ҳайдовчисиз таксилар” — Tesla роботаксиси қандай ишлайди?
17:25 / 03.12.2024