Жаҳон | 00:23 / 09.11.2016
9212
2 дақиқада ўқилади

"Интерфакс" "Адмирал Кузнецов" кемаси террорчиларга зарба беришга тайёрланаётганини маълум қилди

Фото: Wikimedia Commons

Россиянинг Ўрта ер денгизидаги ҳарбий кемалари яқин соатларда палуба авиацияси ва қанотли ракеталарни қўллаган ҳолда Суриядаги террорчиларга зарба бериши мумкин. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар берди. Зарбалар Ҳалабдаги террорчилар позицияларига берилади. 

"Россия ҳарбий-денгиз флотининг "Адмирал Кузнецов" крейсери палуба авиацияси ва қанотли ракеталар билан қуролланган ҳарбий кемалари яқин соатларда Ҳалаб атрофидаги жангариларга зарба беришга тайёрланмоқда. Зарбалар шаҳар атрофидаги ҳудудларга берилади", деб айтди манба ва жангариларнинг қамални ёриб ўтишга уринишлари бефойда эканлигини қўшимча қилди.

Айни вақтда Россиянинг Ўрта ер денгизидаги авиаташувчи гуруҳи денгизнинг шарқий қисмида, Кипр ороли ва Сурия соҳиллари ўртасида турибди. Унинг таркибига "Адмирал Кузнецов"дан ташқари, оғир атом ракета крейсери "Петр Великий", қайиқларга қарши катта "Североморск" ва "Вице-адмирал Кулаков" кемалари ҳамда ёрдамчи кемалар кирган. Бундан ташқари, Ўрта ер денгизида Қора денгиз флотининг кемалари ва сув ости кемалари жойлаштирилган.

Аввалроқ Россия ҳарбий-денгиз флоти Кипр ва Сурия ўртасидаги халқаро сув ҳудудлари отиш ва авиация парвозлари машғулотларини ўтказиш учун икки давр: 10-15 ва 17-22 ноябрларга сузиш учун ёпилиши ҳақидаги маълумотни тарқатганди. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид