Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон парламенти уч вазирни истеъфога чиқарди
Афғонистон парламенти бесамар фаолияти учун уч нафар вазирни ишдан четлатди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар берди.
Истеъфога чиқарилган амалдорлар орасида Афғонистон ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний номи қайд этилган. Маълум бўлишича, ишдан четлатилган вазирлар тақдим этилган бюджет воситаларини ўз вақтида сарфлашнинг уддасидан чиқишмаган.
"Ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний ўз вазифасидан четлатилди ва биз президентдан бу ҳамда яна икки вазир лавозимига янги номзод тайинлашни сўрадик", - дейилади афғон парламенти спикери хабарида.
Манбага кўра, гап давлат аҳамиятига эга объектлар бўйича вазир ва аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш вазирлиги раҳбари ҳақида кетмоқда.
Мавзуга оид
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026