Ўн олти йил аввал Симпсонлар эпизоди Дональд Трамп бир кун келиб АҚШ президенти бўлишини кўрсатганди. Кўп йиллардан буён экран юзини кўриб келаётган мультсериалдаги воқеаларнинг баъзилари ҳаётимизда ҳам содир бўлган. Эътиборингизга "Симпсонлар" сериалида намойиш этилиб, бироз вақт ўтиб ҳаётимизда ҳам юз берган тасодифий воқеаларни тақдим этамиз. 

Трамп президентлиги

2000 йилдаги эпизод Трамп президент бўлишини ҳикоя қилади. Бу воқеа чиндан ҳам худди мультфильмдагидек содир бўлди — ҳаттоки реал ҳаётдаги вазиятлар сериал кадрларига мос келади. Бундан ташқари, мультипликаторлар миллиардернинг сайловолди кампаниясининг махсус услуби ҳақида ҳам тўхталиб ўтишган.

 

Помидор ва тамаки гибридининг ихтиро қилиниши

1999 йилда Гомер помидор ва тамаки гибридини яратиш учун ядровий қувватдан фойдаланади. Унга эса «tomacco» деб ном беради. Бу эса агроном -саргузаштчи Роб Баурни илҳомлантиради. У ўзининг тамаки гени билан помидор гибридини яратишга қарор қилди. 2003 йилда биринчи сабзавот ўсиб чиқади ва аграном уларни Симпсонлар сценарий усталари жамоасига совға қилади.

 

Эбола безгагининг авж олиши

1997 йил Симпсонлар мультсериалида Эбола вируси авж олиши башорат қилинади. У вақтда безгак фақат тор доирадаги тадқиқотчиларгагина маълум эди. 17 йил ўтиб 2014 йилда башорат қўрқинчли тусда ҳақиқатга айланди.

 

Хиггс бозони массасининг очилиши

1998 йилги эпизодда Гомер Симпсон ихтирочига айланиб, доскада мураккаб тенгламаларни ечиш билан шуғулланади. "Симпсонлар ва уларнинг математик сирлари" китобининг муаллифи Саймон Сингх сўзларига кўра, Гомер Хиггс бозони заррачасининг массаси ҳақида сўзлайди. Бу илк бор 1964 йил профессор Питер Хиггс томонидан айтилган эди, бироқ олимлар Хиггс бозони мавжудлигига исботни фақат 2014 йилдагина аниқлашди.