Жаҳон | 14:31 / 12.11.2016
12939
1 дақиқада ўқилади

Трамп ғалабасини тахмин қилган профессор унинг импичменти ҳақида фикр билдирмоқда

Фото: washingtonpost.com

Американинг Вашингтондаги университети профессори Алан Лихтман 1984 йилдан бери АҚШ президентлиги учун сайловлардаги номзодларнинг қайбири ғалаба қозонишини бехато тахмин қилиб келади. 

У Республикачилар партияси номзоди Дональд Трампнинг ғалабасини ҳам тўғри топган эди. Эндиликда, у янги сайланган президентга нисбатан импичмент эълон қилиниши мумкинлиги ҳақида фикр билдирмоқда, деб ёзган The Washington Post газетаси.

Лихтманнинг сўзларига кўра, АҚШ Конгресси мамлакат президенти лавозимига янги сайланган вице-президент Майкл Пенс келишини таъминлаш учун Трампни президентлик вазифасидан четлатишлари мумкин. Пенс Республикачилар партияси сафида ўзининг яхши жиҳатларини намойиш этиб, партия аъзоларининг ҳурматига сазовор бўлган. 
 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов

Мавзуга оид