Столтенберг Россия билан чегараларда ҳарбийлар жойлаштирилишига изоҳ берди
Россия билан чегараларда НАТО ҳарбий батальонлари бўлиши россияликларнинг Европа билан чегараларига ҳарбийларини жойлаштирганига мутаносиб (пропорционал) келади. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилган.
«Россия билан чегаралардаги минглаб ҳарбийларни ўз ичига олган НАТО батальонлари ўн минглаб ҳарбийларни ўз ичига олган рус дивизиялари билан миқдор жиҳатидан тенг эмас. Бизнинг жавобимиз мудофаавий кўринишда бўлиб, чегараларга ҳарбийлар жойлаштирилиши чегаранинг нариги томонидаги Россия ҳарбийларига мутаносиб туради. Мудофаа яхши ташкил этилган: бир нуқтага қилинган ҳужумга барча қисмлар бирдан жавоб қайтара олади», — дея бош котибнинг сўзларини келтирган The Guardian.
Бундан олдинроқ Столтенберг хабар қилгандики, НАТО Россия билан муносабатлардаги мавжуд таранглик туфайли ўз ҳарбийларини жанговар ҳолатга келтиради.
Мавзуга оид
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
10:09 / 09.11.2024