Лукашенко ўртача маошни 500 долларга етказиш бўйича кўрсатма берди
Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко, келаси йилда мамлакатда ўртача ойлик маошни 500 долларга чиқаришга ҳозирлик кўриш бўйича ҳукуматга топшириқ берди. Бу ҳақда, давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилган.
Беларусь миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг учинчи чорагида республика ишчиларининг бир ойлик ўртача маоши 743,6 белорус рублини ташкил этган, бу расмий давлат курси бўйича 382,6 долларни ташкил этади.
"Келаси йилда 500 долларга етказишга тайёрланинг", — дея Лукашенконинг сўзларини келтирган матбуот хизмати. Президент Могилёв вилоятига ташрифи чоғида шу ҳақда сўз юритган.
Александр Лукашенко, иш ҳақини оширишда меҳнат самарадорлигини ошириш зарурлигига ҳам эътибор қаратган.
Мавзуга оид
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
13:10 / 24.10.2024
Лукашенко Мария Колесниковани афв этиш ҳақида ўйлаб кўришга тайёр
19:19 / 23.10.2024
Беларусда президентлик сайлови санаси белгиланди
20:39 / 08.10.2024