Жаҳон | 07:55 / 15.11.2016
8792
2 дақиқада ўқилади

Украина полицияси депутатлар Бойко ва Ляшко ўртасидаги муштлашув юзасидан жиноий иш қўзғатди

© REUTERS/ Alex Kuzmin

Украина полицияси Украинанинг "Мухолиф блок" фракцияси етакчиси Юрий Бойко ва "Радикал партия" етакчиси Олег Ляшко ўртасида Олий радада муштлашув юз бергани юзасидан иш қўзғатди.

Аввалроқ "Радикал партия" депутатлари Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков ва бош прокурор Юрий Луценкога муштлашув юзасидан Бойкога нисбатан жиноий иш қўзғатиш талаби билан мурожаат қилган.

"Полиция Олий рададаги муштлашув юзасидан давлат ёки жамоат арбобига нисбатан таҳдид ёки зўравонлик қўллаш учун жавобгарликни кўзда тутувчи модда бўйича жиноий иш қўзғатди", деб маълум қилинди Украина миллий полицияси матбуот хизмати берган хабарда.

Бойко ва Ляшко Олий рададаги йиғилишлардан бирида муштлашиб кетган. Ляшко Бойко Москвага бориб, у ердан кўрсатмалар олишини айтгандан кейин, Бойко унга мушт туширган. Рада спикери Андрей Парубий парламентнинг регламент қўмитасига икки депутатнинг бу қилмишларига баҳо бериш кўрсатмасини берган. Кейинроқ Бойко энди ўз номига айтилган ҳақоратларга чидаб ўтирмаслиги ва уларнинг олдини олиш учун "шундай усуллар қўллашини" айтган. 
 

Мавзуга оид