Жаҳон | 11:31 / 17.11.2016
7281
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Давлат департаменти вакили журналист саволига савол билан жавоб берди

Фото: Getty Images

АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили Жон Кирби Россия ҳарбий космик кучлари самолётларининг Ҳалаб шаҳридаги бир нечта шифохоналарга зарба бергани ҳақида баёнот берди. Аммо, у ушбу маълумотлар қайси манбадан олингани тўғрисида берилган саволга жавоб бера олмаган. Видеолавҳа YouTube сайтининг RT каналига жойлаштирилган.

RT телеканалининг журналисти, Ҳалабдаги 5та шифохонага зарба берилгани тўғрисида ахборотни Вашингтонга қайси ташкилотлар тақдим этганига ойдинлик киритишни сўраб Кирбига савол берган. Давлат департаменти вакили эса, изоҳлар учун Россия мудофаа вазирлигига мурожаат қилиш бўйича маслаҳат берган.

«Сиз RT’да ишлайсизми? Нима учун сиз шу саволларни ўз ҳукуматингизга бермайсиз? Улардан ҳарбий амалиётлари ҳақида сўранг. Улардан сизлар зарба бераётган шифохоналар рўйхатини сўранг»,— деган Кирби. 

Мавзуга оид