Қирғизистон ҳукумати қасамёд қабул қилди
Қирғизистонда Вазирлар Маҳкамаси қасамёд қабул қилди. Маросим бугун парламент биносида (Жогорку Кенеш) бўлиб ўтган.
Маросим мамлакат президенти Алмазбек Атамбаев иштирокида кечган.
Ҳукуматнинг аввалги таркиби ўтган ой охирида парламент кўпчилиги коалицияси тарқалиб кетганидан сўнг ўз-ўзидан истеъфога чиқарилганди.
Қирғизистон президенти 11 ноябрь куни мамлакатнинг янги ҳукуматини тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади.
Қирғизистон ҳукуматининг янги таркиби аввалгисидан деярли фарқ қилмайди. Бош вазир Сооронбай Жээнбеков, шунингдек, бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг деярли барчаси ўз лавозимини сақлаб қолди.
Таълим ва фан вазири этиб тайинланган бош вазир ўринбосари Гулмира Кудайбердиева ўрнига Чўлпон Султонбекова, ички ишлар вазири Кашкар Жунушалиев ўрнига эса Аксилкоррупциявий хизматнинг собиқ раҳбари Улан Исроилов лойиқ кўрилди.
Ҳукумат аъзолари Конституция ва қонунларга амал қилишга онт ичишган. Улар ўз қасамларини бузишса жавобгарликни зиммаларига олишга тайёр бўлишга ваъда қилишган.
Мавзуга оид
12:03 / 14.07.2023
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти сифатида қасамёд қилди
07:21 / 27.12.2021
Сурхондарёда қасамёдини бузган суд раиси вазифасидан озод этилди
19:57 / 13.02.2021
Италияда янги ҳукумат қасамёд қилди
00:35 / 13.07.2020