15:16 / 18.11.2016
18898

АҚШнинг навбатдаги нишони Эронми?

Фото: © Fotolia

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп маъмуриятида давлат котиблигига номзод, АҚШнинг БМТдаги собиқ доимий вакили Жон Болтон Яқин шарқ минтақасида узоқ муддатли хавфсизликни таъминлаш омилини билдирди. Унинг фикрича, Қўшма Штатлар Эрон тузумини ўзгартириш ғоясини қўллаб-қуввватлаши, айни мақсадга хизмат қилади, деб ёзмоқда Politico нашри.

«Оятоллалар Яқин шарқдаги тинчлик ва халқаро хавфсизликка асосий таҳдидлардир. Албатта, уларнинг ҳокимиятдан четлаштирилиши минтақага ёруғлик ва тотли ҳаёт тақдим этмайди, аммо асосий хавфга барҳам беради», — деган Болтон. 

Болтоннинг қайд этишича, АҚШ Теҳрон ҳукуматига қарши туриш учун Эрон мухолифати орасида иттифоқчиларини топиши лозим. Унинг қўшимча қилишича, гарчи бу тузум «унчалик ҳам машҳур бўлмаса-да, ҳукумат қурол-аслаҳаларга эга, шунга қарамай, Америка ҳарбий кучларини қўлламасдан мухолифатга ёрдам бериш усуллари бор».
 

Top