Жамият | 09:23 / 21.11.2016
37593
1 дақиқада ўқилади

Туркияда Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди

Фото: © AFP

Отатурк номидаги Истанбул халқаро аэропортида 9,5 млн доллар миқдоридаги пулни ноқонуний равишда олиб ўтишга уринган 7 киши қўлга олинган. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар тарқатди.

Қўлга олинганлар орасида Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари бор. Полиция бу шахслар нима мақсадда Туркияга келганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Улар айни вақтда назорат остида ва тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қўлга олинганларга узоқ муддатли қамоқ жазоси таҳдид қилади.

Қайд этиш керакки, Туркия ҳуқуқ-тартибот органлари ноқонуний молиявий операциялар ва жиноий йўл билан топилган пуллар йиғилишига қарши қаттиқ кураш олиб боради.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид