Light | 00:55 / 23.11.2016
46055
5 дақиқада ўқилади

Архитектура мўъжизаси: дунё аҳлини лол қилган намуналар. Биринчи қисм

Одамлар орасида архитектурани санъат дегувчилар ҳам топилади. Қайсидир жиҳатдан уларнинг гапида жон бордек. Бугун дунёнинг турли чеккаларида қурилаётган биноларнинг ўзига хос архитетураси фикримизнинг ёрқин исботидир. 

Ана шундай гўзал биноларнинг 100 та суратини эътиборингизга ҳавола этишни ният қилдик. Бу ерда жами 50та сурат бўлиб, қолганлари мақоланинг иккинчи қисмидан жой олган.

100. Тепадан пастга томон учадиган сирпанчиқни эслатиб юборувчи Урбис биноси. Бу ерда Миллий футбол музейи жойлашган. Манчестер. Буюк Британия.

 

99. Vodafone компаниясининг Португалияда жойлашган штаб-квартираси.


98. Шотландиядаги Муқаддас Андрея соборининг харобалари.


97. «Триангельн» станцияси. Мальмё, Швеция.


96. «Ананас кўринишли бино». Шотландияда жойлашган. У 1761 йилда қуриб битказилган бўлиб, ўша йилдан буён бу ерга ташриф буюрувчиларнинг ҳайратига сабаб бўлади.


95. Хитойнинг Макао шаҳрида жойлашган Grand Lisboa меҳмонхона казиноси. Шаҳарда жойлашган биноларнинг энг кўрками.


94. Архитектор Герта Вингорд лойиҳаси асосида қад ростлаган 118 метрли Scandic Victoria Tower минораси. Стокгольмдаги энг баланд бино.


93. Буэнос-Айресдаги Аргентина ҳукуматининг биноси. Атиргул рангига бўялган. Бу мамлакатдаги сиёсий партиялар ўртасидаги қарама-қаршиликни юмшатиш маъносида қўлланилган ранг ҳисобланади.


92. Сигрем-билдинг Нью-Йорк марказида жойлашган. Унда модернизмнинг барча кўринишлари мужассам.


91. Сеговиядаги Акведук. Испания марказидаги шаҳарча. Рим империяси даврида қурилган ва ҳамон одамларни ўзига жалб этиб келади.


90. Ҳашаматли Yas Viceroy Dubai меҳмонхонаси. «Формула-1» пойга трассаси устида барпо этилган. Диодли чироқлар билан қопланган бўлиб, тунда ўзгача нур сочади.


89. Та Прум эҳроми. Камбоджанинг Сиемреап шаҳридаги 1000 та эҳромдан бири.


88. Берлиндаги янги миллий галерея. 60-йилларда немис архитектори Людвиг Мис ван дер Роэ томонидан қурилган.


87. Оддий, ташқи деворлар сифатида шишалардан фойдаланилган Хагли-Парк ботаника боғи. Крайстчёрч. Янги Зеландия.


86. Нидерландиядаги Арнем шаҳри вокзали. 2015 йилда реконструкция қилинган. У айни пайтда ўта замонавий қиёфага кирган.


85. Санъат ва дизайн коллежи биноси.Онтарио, Канада.


84. Норвегия пойтахти Осло шаҳридан унча узоқ бўлмаган Холменколлен қишлоғида қад ростлаган чанғи учиш трамплини.


83. Фрэнк Гери Испанияда ўзининг энг нодир ишларидан бирини тақдим этди.


82. Жаҳонда глобал фалокат содир бўлса, ер юзини қайта тиклаш учун уруғлар сақланадиган бино. Бу ерда бутун жаҳондан турли ўсимликларнинг уруғи олиб келиб, сақланади.


80. Австрия пойтахти Вена шаҳридаги чиқиндиларни қайта ишлаш заводи. У рассом ва архитектора Фриденсрайх Хундертвассернинг ижоди сабаб мана шундай кўринишга келган.


79. Суварнабхуми аэропорти. Бангкок, Таиланд.


78. Италиядаги ажойиб Мирамар қасри.


77. Пекиндаги гумбаз кўринишли Катта миллий театр. Унинг кенглиги 200 метрга чўзилган.


76. Херст-тауэр биноси. Нью-Йоркнинг саккизинчи авеньюсида жойлашган.


75. Марктхол биноси ўзига хос кўринишга эга бўлиб, Роттердамдаги Блаак бозор майдонида жойлашган. Бу санъат асарининг муаллифлари MVRDV гуруҳи ҳисобланади.


74. Мельбурндаги ақлни шоширадиган даражада гўзал Флиндерс-стрит Стейшн вокзали. Бу Австралиядаги энг кўп одам тўпланадиган вокзал ҳисобланади: ҳар куни у орқали 90 минг йўловчи ўтиб-қайтади.


73. Афинадаги сунъий водийда жойлашган Ставрос Ниархоснинг маданият маркази фонди биноси.


72. Томоша қилинг, Норман Фостер лойиҳаси асосида қурилган Британия музейи қандай кўринишга эга.


71. Екатерина саройи. Санкт-Петербургнинг жанубий қисмида жойлашган. Россия подшоҳларининг ёзги қароргоҳи. 


70. Италиянинг Альба шаҳрида жойлашган вино хўжалигининг гумбазли биноси.


69. Пекиндаги Galaxy Soho мажмуаси.


68. Берлиндаги кайзер Вильгельмнинг мемориаль черкови.


67. Рио-де-Жанейродаги замонавий санъат музейи биноси.

 

66. Бразилиянинг Сан-Пауло шаҳридаги бадиий музей биноси.


65. Испаниядаги шишадан қурилган Гуггенхейм музейи.


64. Саудия Арабистонидаги қироллик маркази. Ар-Риёд.


63. Япония пойтахти Токиодаги Канадзава станциясига кираверишда ажабтовур манзарани ҳис қилиш мумкин.


62. Швеция қироллик институтининг Aula Medica биноси.


61. Испаниянинг Бильбао шаҳридаги аэропортнинг бош терминали.


60. Foster + Partners архитектура биноси томонидан АҚШнинг Нью-Мексика штатида қурилган бино.


59. Москвада жойлашган бино. Ҳудди ДНК тўқималарига ўхшайди.


58. Куала-Лумпурдаги темир йўл вокзали. Безатилган гумбазлар, аркалар ва миноралар ўзгача кўрк бериб туради.


57. Франциянинг кичкина Роншан шаҳрида жойлашган бино. XX асрнинг кўзга кўринган дурдонаси.


56. 90 даража ўзгара оладиган бино. Теҳрон. Эрон.


55. Сиднейдаги 1-уй. Унинг баландлиги 139 метр.


54. Louis Vuitton фонди биноси. Парижда жойлашган.


53. Нью-Йоркдаги “Бутунжаҳон савдо маркази”нинг янги станциясига боқинг.


52. Ҳиндистондаги Матримандир биноси.


51. Лондоннинг шарқий қисмида жойлашган М by Montcalm биноси.


 

Мавзуга оид