Фан-техника | 16:21 / 25.11.2016
5607
2 дақиқада ўқилади

Audi компанияси Volvo бош муҳандисини ишга олди

Фото: Motor.ru

Audi компаниясининг тадқиқот ва ишланмалар бўлими янги раҳбари этиб Volvo фирмаси бош муҳандиси Петер Мертенс тайинланди. Немис мутахассиси сентябрда истеъфога чиқарилган Штефан Книршнинг ўрнини эгаллайди.

Мертенс Daimler ва General Motors концернларида, шунингдек Jaguar Land Rover’да ишлаган. Британия альянсида у директорлар кенгаши таркибида маҳсулот сифатига жавоб берган. “Вольво”га 2011 йилда келган муҳандис Drive-E синфидаги двигателлар янги авлодини ишлаб чиқариш ташаббуси билан чиқди.

Аввалроқ, Audi’да ишлаган олдинги бош муҳандис Volkswagen концерни билан боғлиқ “дизель можароси” сабаб истеъфога жўнатилганди. Американинг Jones Day юридик фирмаси терговига кўра, Штефан Книрш куч қурилмаларидаги “алдов” дастурий таъминоти ҳақида хабардор бўлган ва тергов жараёнида атайин ёлғон маълумотларни берган.

Audi Volkswagen Group’да ишламаган техник мутахассисни “дизельгейт” билан алоқаси бўлмагани сабабли ишга таклиф этгани хабар қилинмоқда.
 

Мавзуга оид