Жамият | 14:32 / 28.11.2016
4397
1 дақиқада ўқилади

Хитой пойтахт мегаполисининг темир йўл тармоқларига 36 млрд доллар инвестиция киритади

Фото: direktno.hr

Хитой ҳукумати қиймати 247 млрд юань (36 млрд доллар) бўлган темир йўлларни ривожлантириш режасини тасдиқлади. Ислоҳот Пекин, Тяньцзинь ва Хэбэй вилоятини қамраб олувчи Цзин-Цзинь-Ци мегаполисида тармоқларни яхшилашга қаратилади, деб ёзмоқда Reuters.

Хитой ривожланиш ва ислоҳотлар бўйича Миллий комиссияси маълумотларига кўра, режа ўн лойиҳани ўз ичига қамраб олиб, уларнинг умумий узунлиги 1100 км темир йўлни ташкил қилади. Бу лойиҳалар 2030 йилда қуриб битказилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, ҳозирда уч вилоят аҳолиси сони 110 млн кишини ташкил қилиб, унинг майдони — 212 минг кв. км.га тенг.
 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид