Биз олдинроқ, «PROFI EDUCATION» абитуриентлар мактабининг ётоқхонаси ишга тушганлиги ҳақида хабар берган эдик. Мана ётоқхона ўз фаолиятини бошлаганига ҳам бир мунча вақт ўтди. «Хўш, «PROFI EDUCATION» ётоқхонасида аҳвол қандай? Ўғлимни ётоқхонага жойлаштирсам, овқатлари қандай, ўғлим оч қолмайдими? Ўғил болалар билан қиз болалар қандай ажратилган? Ётоқхонада назорат қандай?» деган саволлар билан кўплаб ота-оналар мурожаат қилишди. Шу сабабли биз «PROFI EDUCATION» ётоқхонасидаги ҳозирги ҳолатни батафсил таърифлаб беришга қарор қилдик.
Ётоқхона қаерда жойлашган?

«Profi ётоқхонаси» Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Банокатий кўчасида, халқ тилида «Саракулка» деб номланадиган кўчанинг муюлишида жойлашган.
Ётоқхона неча ўринли?

«Profi ётоқхонаси» 200 абитуриентни ўз бағрига сиғдира олади.
Ётоқхонада қиз ва ўгил болаларнинг яшаши қай тарзда?
Ётоқхонамизда қиз ва ўғил болалар алоҳида-алоҳида қаватларда истиқомат қилишади. Улар дарс тайёрлашда ва ётоқхонада яшашда бир-бирларига умуман халақит беришмайди.
Ётоқхона «бепул» дейилган эди, шу гап ростми?

Ҳа, рост! Ётоқхонамизда яшаш бепул, лекин уч маҳал овқат, автобус хизмати, кийим тозалаш хизматлари каби қўшимча хизматлар учун пул тўланади.
«Ётоқхона – PROFI EDUCATION» йўналишида автобус бўлади дейишган эди, бу қанчалик ҳақиқат?














