Жамият | 18:45 / 29.11.2016
3733
1 дақиқада ўқилади

Италияга келган ноқонуний муҳожирлар сони рекорд даражага етди

Фото: © Getty Images

Италияга Шимолий Африка давлатларидан келган ноқонуний муҳожирлар сони 171 минг кишига етди, деб хабар қилмоқда The Guardian мамлакат ИИВ маълумотларига асосланган ҳолда.

Шу тариқа, 2014 йилда ўрнатилган рекорд янгиланди. Ўшанда 170 минг киши келганди.

БМТ хабарига кўра, 2016 йилда 4,5 мингдан ортиқ иммигрант Ўрта ер денгизини сузиб ўтиш жараёнида ҳалок бўлган ёки изсиз йўқолган. Бу ҳам жуда катта кўрсаткич ҳисобланади.

Маълумот учун, Италияга ноқонуний муҳожирлар оқими Греция ва Болқондаги йўналишларнинг ёпилиши туфайли ошган.
 

Мавзуга оид